Давлат стипендияларига ким лойиқ?
Институт ректорининг 2018-йил 7-июндаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ҳамда Беруний, Навоий ва Ислом Каримов Давлат стипендияларига номзодларни саралаш тўғрисида"ги 432-А/Ф-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2018-йил 14-июндан фанлардан имтиҳонлар бошланди. 14-июн куни Б бино 305-хонада 31 нафар даъвогар талабалар Инглиз тили фанидан имтиҳон топширишди. Имтиҳон низом талабларига асосан Комиссия аъзолари иштирокида очиқлик, ошкоралик принципини ўзига қамраб олган ҳолда тизимли ташкил этилди. Кейинги имтиҳонлар 18-июн куни Бк-01 компютер хонасида "Информатика ва ахборот технологиялари" фанидан ўтказилади. Фаол бўлинг, азиз талабалар, имкониятни қўлдан бой берманг!
Институт ёшлар иттифоқи "Ёшлар медиа клуби" раҳбари Улугъбек Манзирбоев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов